. Эркаклар VS Аёллар (тикланган пост) - Serendipity — LiveJournal

Эркаклар VS Аёллар (тикланган пост) - Serendipity — LiveJournal

Разносторонняя информация в одном месте. Единая точка входа в поток контента, который адаптируется под интересы аудитории.

Без кейворда

Авторизуясь в LiveJournal с помощью стороннего сервиса вы принимаете условия Пользовательского соглашения LiveJournal

Эркаклар VS Аёллар (тикланган пост)

Бир неча кунда ярим йилга тотигулик битиклар ёздим. Нега дейсизми? Қай бир мавзуда тўхталишни билмаганим туфайли. Дастлаб, очиқ-ойдин фикрлар ёзиб, барчани лол қолдириш ниятида эдим (дейлик, бошқарув ўйинлари ҳақида), кейин илмий мавзуга қўл ураймикан, дедим, ёки жуда бўлмаганда, психологик мавзу ҳам кор қилар эди.Аммо Мухрим Аъзамхўжаевнинг блог-постини ўқиб, “малласочлар назарияси” ҳақида ёзишга ахд қилдим, шу билан бирга, “ўзини аҳмоқ” қилиб кўрсатиш мана бунақа “ўта масъулиятли” Тўхтасиновлардан қанчалар ҳимоялаши мумкинлигини айтиб бермоқчиман.:)) Хуллас калом, рақибларнинг ёзганларини қайта-қайта ўқиб, узоқ ўйладим. Ҳа, нимасини айтасиз, пешонам ярқираган экан!)) Бири биридан ақлли, кучли, билимли ва ўзига ишонган эркаклар! Ёзганлари ҳам шунга яраша. мураккаб. Ўқиганинг сари, негадир, кўзойнагингни тўғрилаб, қош чимирганча бирон ақлли гапни қистириб ўтгинг келаверади!

Лекин, шу захотиёқ, шўрлик Ҳайъат аъзолари кўз олдимга келди))) Уларда нима айб?! Бечоралар, битмас-туганмас илмий, маданий, яна ҳар қанақа йўсиндаги маълумотларни бир варакайига хазм қилишга мажбурлар. Ва, шу онда “жиддий муаллима бўлгандан кўра енгилтак малласоч бўлганим афзал”, деган фикр миямда яшиндай чақнади! Аҳир бу гуруҳнинг Атиргули (Роза)си ўзимман-ку, дея каминага далда ҳам бериб қўйдим :D!Ҳурматли, Ҳайъат аъзолари, ўзингизни бўш тутинг! Ва, табассум қилинг! Табассум, азизлар!;)ЎзБлоггерлар танловининг иккинчи босқичи учун барчанинг эътиборига ақл чархловчи интермедияни ҳавола этаман:(Айнан шу хикоя шов-шувга сабабчи булган:)) Буни ман узимнинг эски блогимдан топдим ва узбек менталитетга мослаштириб таржима килдим : http://gugusi.livejournal.com/12570.html , Олдин кай гурдан топганим эсимда йук. Сохиба Хайитбоеванинг ташаббуси билан мана шу ссылкага эга булдим (бечора кечаси билан ухламасдан шуни кидиришган!) ва бунинг учун миннатдорчилик билдирмокчиман http://esotericpl.narod.ru/relax/Um.html АЁЛЛАР, биз шундай АЁЛЛАР

АЁЛлар нима истаётганини, ва ниҳоят, олимлар излаб топди! Аммо эндиликда улар бошқа нарсани истаяпти. Аёл: Ё, худойим, У кетяпти, кетяпти, мени ташлаб кетяпти! (йиғлайди)Ақл: Яхши нарсалар ҳақида ўйла. Аёл: Яхши нарсаларга бало борми?! Қара, ўзини нарсаларини йиғиштиришга тушиб кетди, номард. Ақл: Кўз-ёш тўкишни бас қил, табассум қил. сирли табассум қил. Аёл: Номард, жомадонини тўлдиришини қара. Инсофи бўлса, даструмолчани опкетишгаям ор қиларди, бу эса жавондаги бор кийимини тахлаб ўтирибди. (йиғлайди)Ақл: Табассум қил!Аёл: Балки бўйнига осилиб олган маъқулдир?Ақл: Аҳмоқ!Аёл: Яхшиси тиз чўкиш керак, нима дединг?Ақл: Икки марталаб аҳмоқ!Аёл: Балки уни анақа қилиш керакдир?Ақл:​Қанақа?Аёл: Анақа-да. бошига ўқлов билан?Ақл: ?Аёл: Кейин бечорчани оқ хўрда билан боқардим. кўз очиб юмгунча, икки ой ўтади. шу вақтда кўникиб ҳам қоларди. Ақл: Жиноятга қўл ўтмоқчимисан? Эплолмасанг-чи?!Аёл: Мўлжални яхшилаб оламан-да, айлантириб бииир соламан!Ақл: Йўқ, гап ундамас. Жахл чиқса, ақл кетади. ураман, деб ўлдириб қўйсанг-чи?!Аёл: Шунчалик ақлли экансан, нима қилишни ўзинг айтиб қўяқол!Ақл: Табассум қил. Яхши нарсалар ҳақида ўйла. Аёл: Буни нимаси яхши? Аҳир у мени ташлаб кетяпти-ю! (йиғлайди)Ақл: Табассум қил! Биринчидан, ташламаяпти, янги имконият очиб беряпти. Аёл: Бунақа имкониятни бошимга ураманми?Ақл: Табассум қил! Янги имкониятдан яхшиси борми бу дунёда: янги ҳаёт кечирасан, энди фақат ўзингни ўйлайсан!Аёл: Нимага? (йиғламсираб)Ақл: Ўшанга! Корейс тилини ўрганасан – аҳир бутун умр Жунг Сангни корейс тилидаги севги изҳорини эшитишга орзуманда эдинг. Арабча рақс тўгарагига ёзиласан – хипча бел бўлмоқчи бўлган сен эмасмидинг?!Аёл: Бунақа ишларга вақт қаёқда эди. Ақл: Пулларингни хоҳлаганча ишлатасан, “нима қиласан, кераги йўқ”, деган гаплар билан энди сени ҳеч ким эговламайди!Аёл: Янги кўйлак билан туфли оламан. ятальянча хоҳлагандим-у. (кўз ёшларини артади)Ақл: Нариги бўлимдаги басавлат йигитча билан танишасан – нуқул ортингдан “кўзлари нигорон” бўларди. Аёл: (кулади) Шуни айт! Янги кўйлак билан итальянча туфлиларимни кийиб, бииир куйдирай ҳаммани. униям. (сирли кулади)Ақл: Супур-сидир, идиш-товоқ, пишир-куйдирни энди хожати йўқ. Аёл: Шуни айт! Энди фақат атир-упа, маникюр-педикюр, маска-массаж! (баҳтиёрлик билан кулади) Самарқанд, Бухорога бораман. (ҳаёл сурганча)Ақл: Ана, кўрдингми, сен эса “буни нимаси яхши”, дейсан. Аёл: Ана сенга ҳаёт-у, мана менга озодлик! (хушнудлик билан) Воооооооой. Ақл: Нима?Аёл: Жомадонини кўтарганча тиз чўкди. ўпди!Ақл: Жомадонними?Аёл: Нега энди?! Оёқларимни! Менга ўхшаган тилла аёл бутун оламда йўқ, деяпти. Кечирим сўраяпти. Кетмайман, дейди!Ақл: Воооооооой. Ақл: Янги ҳаёт нима бўлади энди? (йиғлайди) Жунг Сангни севги изҳори, хипча бел бўлиш орзуси-чи? (хўнграб йиғлайди) Нариги бўлимдаги басавлат йигиииит Хушнудбек. Ақл: Яхши нарсалар ҳақида ўйла. Хўш, азгина бушадизларми?:)) Ана Энди асосий максадимизга утамиз!;)) "ЭРКАКлар мантиқан тўғрироқ фикрлайди, АЁЛлар эса. қизиқарлироқ?!"

Олимларнинг таъкидлашича, аёлларнинг мантиқан фикрлаш услубини икки минг йил аввал эркаклар қўллаб бўлган экан. Шунақа денг? Майли, шунисигаям раҳмат! Бу дегани, у қадар ривожланмаган бўлсак ҳам, ҳар холда, мантиқан фикрлаш қобилиятимиз мавжуд экан!Аёлларнинг мантиққа тўғри келмайдиган мантиқий фикрлаши ҳақида қанчадан-қанча хазил-мутойиба, латифалар, илмий изланишлар ва хаттоки шеърлар ёзилган. Қаранг-ки, эркакларнинг юқори даражадаги мантиқий фикрлаши ҳақида лом-мим дейилмайди. Афсус! Аҳир чуст пичоғи каби ўткир фикрлайдиган даҳоларнинг мантиқан ҳулоса чиқаришлари биз бечора заифаларга англаш, идроқ этиш ўта мураккаб.

Эркак киши бир ҳафта қорасини кўрсатмай, қўнғироқларга жавоб бермаса – бу оддий хол, мабодо аёл бир марта телефон гўшагини кўтармаса – бу камида ҳурматсизлик.

Эркакларнинг фикрича, бир йилдан сўнг турмуш қуриш – бу шошма-шошарлик, аммо бир ҳафтадан сўнг кўнгилхушлик қилиш – бу айни муддао.

Эркаклар ўз аёлининг қиммат ати-упа ишлатганидан нолигани нолиган, лекин қиммат машина учун кредит олганидан тоғдай ғурурланади.

Қаранг-ки, бу ўзга сайёралик мавжудодлар бозор қилмагани учун уйида бирон егулик йўқлигидан хайрон бўлиб, кўчага чиқиб кетади-ю, тансиқ таомни “биқин” қилганча яна уйига қайтади. ва, егулик негадир пайдо бўпқолмаганидан яна хайрон қолади. Балки қуйидаги латифани эшитган бўлсангиз керак:Эркак кишига савол беришибди: “Кўчага чиққанда, тирик динозаврни учратиш ҳавфи қанчалар юқори?” У жавоб қилибди: “Миллиарддан бир фоизга тенг”. Худди шу саволни аёлга беришибди. Аёл киши: “Элликка эллик – ёки учратаман, ёки учратмайман!” – дебди.Юқоридаги латифани менга бир танишим қуйидаги ғалати суҳбатдан сўнг айтиб берганди: “Ўзга сайёраликлар борлигига ишонасанми?” – дея, савол берди ўша танишим. “Билмадим”, деган аниқ ва лўнда жавоб қайтардим мен. “Билмадим деганинг нимаси?! Мен сендан уларнинг бор ёки йўқлиги ҳақида сўрамаяпман-у, ишонасанми, деган савол бердим”, - дея ҳайрон қолди у. Аслида, кал бошида ярқираб турадиган антенналик одамчаларга ҳеч қанақа хусуматим йўқ, аммо уларнинг бор ёки йўқлигини ўйлаб кўриш ҳақида ҳечам ўйламаган эканман. “Билмасам, бу ҳақида ҳечам ўйламаган эканман”, дейишимни биламан, юқоридаги латифани сийлов сифатида эшитиб олдим.Хўш, бу мантиққа тўғри келадими?Тўғри, ҳаммасини тушуниб турибман, эркакларнинг мантиқан фикрлаши, аллақайси ўзга сайёрада кун кечираётган кал бош антенналикларнинг дардига малҳам бўлиши мумкин. узр, бунақа мантиқ олдида биз аёллар чинданам ожизмиз)) Бунгаям сабаб бор. Эркак киши телевизор олдида бир коса овқатни паққос туширганча дунё ва олам ҳақида мантиқий фикрлаётган бир пайтда, аёл киши қозон-товоқ, кир-чир устида йўқдан бор қилиш ўйлари ила мантиқий фикрлашга мажбур. Негаки, эркак кишининг топган пулига рўзғорни эплаштириш мантиққа тўғри келмайди. Яна ўйламанг, мен эркак зотини ёмон кўрадиган аёллардан эмасман. Фолловерларим буни тасдиқлаши мумкин: мен каби эркак зотини қўллаб-қувватлайдиган топилмаса керак, ва мен эркаксиз ҳаётни тасаввур этолмайдиганлар тоифасига кираман! Аммо барчага таниш бўлган: “Эркаклар мантиқан тўғрироқ фикрлайди, аёллар эса. қизиқарлироқ!” ибораси ҳечам тўғри эмас, деган фикрдаман. Эркаклар наинки тўғри, балки ўта қизиқарли фикрлайди. Яқин бир дугонам бор. Кунлардан бир кун у ўз оиласи ҳақида қизиқ воқеа сўзлаб берди (ўзимча уларга “Адамслар оиласи”, деб ном қўйиб олганман). Воқеани битиргунча у гоҳ кулиб, гоҳ йиғларди. Айнан дугонамнинг ҳикояси ушбу битикларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлди.))Хуллас, севимли турмуш ўртоғи ишдан қайтаётган махал дугонам Диликга дўкондан нималар олиш кераклиги борасида аниқ-тиниқ қилиб қўлланма берди. Гап шундаки, ойликкагача хали вақт бор эди, аммо пул қолмаганлиги учун улар қарз олишга мажбур бўлишди. Мана шу пулларга егулик олиш керак – уйдаги мушук, сичқонлар аллақачон очидан ўлиб бўлганди. “Бир литр сут, бир кило печенье – арзонроғидан, гуруч, гречка, нон, товуқ ёки балиқдан ҳам олинг. Музлатилганидан, шунақаси арзонроқ”, - деб телефонда гапирарди хотин. Эри хотиржамгина: “Тушунарли”, деди. “Дилик! Товуқ гўшти ёки балиқни музлатилганидан олинг! Пулни тежаш керак! Ойликкагача ҳали неча кун бор!”, - дерди Адамс хоним, ваҳоланки, гўшак қўйиб бўлинганди. Бироз вақтдан кейин пакет кўтарганча Дилик кириб келди. “Сут ва печенье билан ошқозонни алдаб туринг, мен тездагина бирон егулик тайёрлайман”, деди хотин. “Сут билан печенье олмадим”, - деган жавоб қайтарди эр. “Нега?”. “Пулим етмади. ” Ҳайрон қолган Адамс хоним пакетга мўралаганча: “Қанақасига етмади?” – саволини берди. Не кўз билан қараса, пакетда балиқдан бошқа ҳеч вақо йўқ. Бир дона киммат турадиган кизил балиқ! Ўзиям 5-6 килоча чиқади. “Бу нимаси?!” “Балиқ. Ўзинг балиқ олишни тайинлагандинг-у: ҳамма пулим шунга кетди”, - пинагини бузмай жавоб қайтарди эр. Тўғри, кимам ҳавотирланарди шу арзимаган нарсага?! “Аҳир мен кичкинагина лаққабалиқми. ёки сазан. оласизми, деб ўйлагандим. ” “Бу-чи?! Ёмонми?”, - дея киприқ қоқмай савол берди жаноб Адамс. “Жооооним! Аҳир мен Сизга лўнда қилиб пулни тежанг, музлатилганидан олинг, дедим-ууууу. ” “Менам айтганингни қилдим, тежадим! Сотувчига ЭЭЭЭЭЭЭЭНГ музлатилганидан беринг, дедим!”

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎

О проекте

Сайт работает в автоматическом режиме. Информация размещается без ручного редактирования. Это независимая инициатива по открытой публикации контента различного направления — от новостей до полезных подборок.

Навигация по блокам

Новости и темы

Свежие материалы и информационные поводы, разбитые по интересующим категориям.

Популярное

Наиболее просматриваемые и обсуждаемые публикации недели или месяца.

Хронология

Архивный доступ к размещённым публикациям. Сортировка по дате и теме.

Контакты

📍 г. Ижевск, ул. Сборная, д. 17А, офис 210

☎ +7 (3412) 64-11-72

📧 info@site.ru

🕓 Обращения принимаются ежедневно с 9:00 до 21:00

Правовая оговорка

Мы не являемся авторами или распространителями контента. Все материалы поступают из открытых источников в автоматическом режиме.

Если вы являетесь правообладателем — свяжитесь с нами. Мы гарантируем оперативное удаление нарушающего контента после подтверждения запроса.

Сайт не является СМИ, не распространяет информацию на коммерческой основе и не несёт ответственности за возможные совпадения.

Размер шрифта: